Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади
Бухоро вилоятида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоиздан оширилади ва қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Таълим тизимида ҳам қатор ислоҳотларни амалга оширамиз. Энг аввало, келгуси беш йилда мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлмаган 22 та маҳаллада 507 та оилавий боғча ташкил этилади.
Шунингдек, қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудларда, 92 та давлат ва давлат-хусусий шериклик, 586 та оилавий боғча ташкил этилади. Натижада, вилоят бўйича мактабгача таълим қамрови 91 фоизга етказилади. Бухоро вилоятида бу борада ўзига хос тажриба шаклланган.
2026 йилга бориб мактаб ёшидаги ўқувчилар сони 390 минг нафарга етишини инобатга олиб, вилоятда 50 мингга яқин янги ўқувчи ўрни яратилади. Бунинг учун 24 та янги мактаб қурилади, 262 таси реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади.
Келгуси беш йилда вилоятда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоиздан оширилади ва қўшимча 17 мингдан ортиқ ёшлар олий таълимга қабул қилинади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025