Жамият | 16:40 / 12.10.2021
6790
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда Sputnik V вакцинаси ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди
Jurabek Laboratories МЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган Sputnik V вакцинаси 1- ва 2-компонентларининг дастлабки 260 500 дозаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига топширилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бу Ўзбекистонда тайёрланаётган иккинчи вакцина бўлиб, бундан аввал ушбу корхонада жами 7 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг 1 458 820 дозаси эмлаш учун топширилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 28 473 528 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
- 1 594 480 дозаси AstraZeneca,
- 21 958 488 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 720 500 дозаси Sputnik V,
- 3 000 060 дозаси Moderna,
- 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Шундан 22 721 129 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган бўлиб, 5 226 139 нафар киши коронавирусга қарши барча босқичларда тўлиқ эмланди.