Жаҳон | 19:18 / 13.10.2021
8125
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгга кучли тайфун ёпирилди

Мактабларда машғулотлар тўхтатилди, фонд бозоридаги савдолар бекор қилинди.

Фото: Nora Tam

Ҳонгконгга кучли тайфун ёпирилиши натижасида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳатланди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

Ҳукумат 10 балли ўлчов бўйича огоҳлантиришнинг саккизинчи даражасини эълон қилган.

Мактабларда машғулотлар тўхтатилди, фонд бозоридаги савдолар бекор қилинди.

Ҳонгконг қонунчилик кенгаши йиғилиши 20 октябргача қолдирилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилди.

Хабар қилинишича, кучли шамол оқибатида мотоцикл бошқариб кетаётган эркак бошқарувни йўқотиб симёғочга урилган ва шифохонада вафот этган.

 

Мавзуга оид