Ўзбекистон | 12:21 / 13.10.2021
1056
1 дақиқада ўқилади

Хивадаги бозорда ёнғин чиқди, бир неча тадбиркорлар зарар кўрди

12 октябрь куни тунда Хива шаҳри, Сангар маҳалласида жойлашган вақтинчалик буюм бозорида катта ёнғин чиққан.

Оқибатда бир неча дўкон ва омборлар ичидаги савдо моллари билан ёниб кетган. 

Ёнғин оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқ. Унинг сабаблари ва тадбиркорларга етказилган зарарнинг миқдори аниқланмоқда.

Қайд қилиш жоизки, Хива шаҳрида замонавий деҳқон ва буюм бозори йўқ. Олдинги бозор бузилиб, тадбиркорларнинг аксарияти шароити оғир бўлган вақтинчалик бозорда фаолият юритмоқда.

Хиванинг янги бозори қурилиши «Сангар» маҳалласида бир неча йиллардан бери давом этмоқда. Унинг қачон қурилиб битказилиши номаълум.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид