Ўзбекистон | 12:29 / 16.10.2021
40802
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон Ислом Амирлиги ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Ўзбекистонга келди

Бугун, 16 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбарининг ўринбосари вазифасини бажарувчи, этник ўзбек Абдул Салам Ҳанафий бошчилигидаги делегация Термиз шаҳрига ташриф буюрди.

Ҳанафий бунгача "Толибон"нинг Доҳадаги сиёсий қаноти раҳбари ўринбосари сифатида Ғарб билан музокараларда фаол қатнашган / Фото: AP

Ташриф Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг 2021 йил 7 октябрда Афғонистонга амалий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга бағишланади. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Юсуфбек Қобулжонов хабар берди.

Музокараларда Ўзбекистон томонига бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бошчилик қилади.

Фото: Афғонистон миллий телевидениеси (RTA)
Фото: Афғонистон миллий телевидениеси (RTA)

Август ойида Афғонистон Ислом Республикаси қулаб, мамлакат “Толибон” назоратига ўтди.

7 октябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобулга бориб, Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар вазири в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашув ўтказган эди.

Мавзуга оид