Ўзбекистон | 19:02 / 19.10.2021
38872
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрига янги имом-хатиб тайинланди

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳрининг янги бош имом-хатиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирдларидан бири ҳисобланади, 2011 йилда «Йил имоми» кўрик танлови Республика босқичи ғолиби бўлган.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжиди (2014-2015 йиллар) имом-хатиби лавозимларида ишлаган, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида дарс берган, 2016 йилдан шу вақтга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.

Бундан олдинроқ, 2019 йилдан буён Тошкент шаҳри бош имом-хатиби бўлган Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайлангани хабар қилинганди.