Жаҳон | 17:33 / 21.10.2021
4931
1 дақиқада ўқилади

Хитойда ота-оналар фарзандининг ёмон хулқи учун жазоланиши мумкин

Қонун лойиҳасида белгиланишича, прокуратура боланинг ахлоқи жуда ёмонлигини ёки жиноий ҳаракатини қайд этадиган бўлса, ота-онага ҳайфсан берилади ва улар оила тарбияси дастурини ўташи керак бўлади.

Фото: AP

Хитой парламенти қўмитаси ота-оналар фарзандининг ёмон хулқи учун жазоланиши кўзда тутилган қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди CNN.

«Ўсмирлар ўзларини ёмон тутишларининг кўплаб сабаблари бор. Асосийси – оилада тарбиянинг йўлга яхши қўйилмагани ёки умуман йўқлиги», — деди қонунчилик масалалари бўйича комиссия спикери Цзан Тевэй.

Қонун лойиҳасида белгиланишича, прокуратура боланинг ахлоқи жуда ёмонлигини ёки жиноий ҳаракатини қайд этадиган бўлса, ота-онага ҳайфсан берилади ва улар оила тарбияси дастурини ўташи керак бўлади. Бундан ташқари, ҳужжатда ота-оналар фарзандлари билан бирга дам олиши, ўйинлар ўйнаши ва жисмоний машқлар бажариши учун вақт ажратишга чақирилган.

Тевэйнинг сўзларига кўра, оиланинг катта ёшдаги аъзолари ўрнак бўлиши ва фарзандларини ижтимоий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўз сўзи ва ҳаракатлари учун жавоб бериш, ўзидан катталарни ҳурмат қилишга ўргатиши лозим.

Мавзуга оид