Ўзбекистон | 14:08 / 22.10.2021
2190
2 дақиқада ўқилади

Мўйноқда ундирувчи фойдасига қарийб 270 млн сўм ундириб берилди

Фото: KUN.UZ

МИБнинг Мўйноқ туман бўлими иш юритувида 269 млн 887,1 минг cўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси хабар берди. Унда ундирувчи «ERSULTAN NUKUS CITY» МЧЖ фойдасига Мўйноқ тумани ободонлаштириш бошқармасидан қарздорлик ҳисобланган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор корхона тегишли тартибда таништирилиб, ихтиёрий муддат ичида ижро ҳужжатини бажариш учун 15 кунлик муддат берилган.

Лекин ушбу муддат оралиғида талаблар бажарилмагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб қарздорнинг барча ҳисобрақамларига тақиқ ва инкасса топшириқномалари қўйилган.

Шунингдек, қарздорга тегишли бўлган трактори ва “ИСУЗУ” автобус транспорт воситалари хатловга олинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида, 19 октябрь куни ундирувчи жамият фойдасига 269 млн 867,5 минг сўм қарз ва почта харажати ундирилиб, ҳисобрақамларига ўтказилиб берилган.      

Шу сабабли ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан амалда ижро этилиб тамомланган. 

Бундан олдин МИБ Берунийда салкам 1 млн долларлик қарздорликни ундирганди.

Мавзуга оид