Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК: Сайлов бюллетенини расмга олиб, интернетда тарқатиш тақиқланади
Ўзбекистонда сайловчилар сайлов бюллетенини суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаши қатъиян тақиқланади, деб маълум қилди Марказий сайлов комиссияси.
Комиссия расмий релизига кўра, сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштириш сайловнинг “яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир”.
МСК барча сайлов участкаларидаги овоз бериш кабиналарига суратга олишни тақиқлаш тўғрисидаги плакатлар жойлаштирилаётганини хабар қилган.
“Ҳурматли фуқаролар, сайловнинг яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, сайлов бюллетенини овоз бериб бўлгач, суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслигингиз сўралади”, – дейилади Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси расмий ахборотида.
Президент сайлови эртага – 24 октябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Сайловда соат 08:00дан 20:00гача овоз бериш мумкин.
Мавзуга оид
01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди
13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди
21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?
16:35 / 04.02.2025