Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғарбий соҳилда мингдан ортиқ уй қурмоқчи. Фаластин бундан норози
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги бу тинчлик музокаралари учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини билдирди.
Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 1300га яқин уй қурилиши бўйича тендер эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Тендерда фаластинликларнинг этник ерлари – Ғарбий соҳилда янги уйлар қуриш кўзда тутилган. Фаластин ташқи ишлар вазирлиги бу тинчлик музокаралари учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини билдирди.
Бундан ташқари, келгуси ҳафтада Исроил ҳукуматининг режалаштириш қўмитаси Ғарбий соҳилда яна уч мингга яқин уй қуриш бўйича таклифларни муҳокама қилади.
Ўз навбатида, АҚШ давлат департаменти Исроилнинг бу режалари кескинликни кучайтириши мумкинлигини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Исроил ва ҲАМАС ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган, 300га яқин киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025