Жиззахда «Жигули» уриб юборган 3 ёшли қиз вафот этди
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида қаровсиз қолдирилган 3 ёшли қизни «Жигули» уриб юборган. Оқибатда у вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 19 октябр куни соат 19:00 ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-38 автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган 41-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жиззах шаҳрида яшовчи ҳайдовчи «Жигули» машинасини Жиззах – Ғаллаорол йўналишида ўз бошқарувида бўлган йўлни кесиб ўтаётган Ғаллаорол туманида яшовчи 2018 йилда туғилган вояга етмаган қиз Б.Ф.ни уриб юборган. Оқибатда қиз оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, қўшниникида бўлаётган тўйда қатнашиш учун ота-она болаларни қаровсиз қолдириб кетган. Натижада 3 ёшли қиз кўчага чиқиб кетган қолган.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024