Спорт | 23:57 / 26.10.2021
31337
2 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов илк босқичдаёқ ютқазиб қўйди, Аслонов ва Жаъфаров юришини давом эттиради

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Сербия пойтахти Белградда бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 26 октябрь кунги жангларда ўзбекистонлик 3 нафар боксчи рингга кўтарилди.

-80 кг вазнда Одилжон Аслонов автоматик равишда 1/16 финалга йўлланма олди, унинг рақиби танзаниялик Юсуф Чангалавей номаълум сабабларга кўра рингга чиқмади.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов 1/8 финал доирасида қозоғистонлик Сакен Бибоссиновга қарши рингга кўтарилди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда ҳакамлар Бибоссиновни ғолиб деб топишди. Маълум муддатли танаффусдан кейин ҳаваскор боксга қайтган Дўсматов эса жаҳон чемпионатини эрта тарк этди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

-75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жаъфаров 1/32 финал доирасида словакиялик Лукас Фернэтсага қарши рингга кўтарилди. Ҳар учала раундда фаол ҳаракат қилган Жаъфаров ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозониб, Жаҳон чемпионатининг кейинги босқичига йўл олди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Биринчи кунги баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси шарафини -67 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверни 5:0 ҳисобида мағлуб этган ҳолда 1/16 финалга йўл олганди.

27 октябрь куни -86 кг вазн тоифасида Шоҳжаҳон Абдуллаев илк жангида бельгиялик Виктор Шельстрит билан рўбарў келади.

Мавзуга оид