Жаҳон | 18:49 / 27.10.2021
4530
1 дақиқада ўқилади

Исроил Ғарбий соҳилда 3100дан ортиқ уй қурилиши режасини тасдиқлади

Аввалроқ Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 1300га яқин уй қурилиши бўйича тендер эълон қилганди.

Фото: EPA

 Исроил фуқаро маъмуриятининг режалаштириш комиссияси Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида яҳудийлар учун 3144та уй қурилиши режасини тасдиқлади.

Аввалроқ Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида 1300га яқин уй қурилиши бўйича тендер эълон қилгани ҳақида хабар берилганди

Тендерда фаластинликларнинг этник ерлари – Ғарбий соҳилда янги уйлар қуриш кўзда тутилган.

Фаластин ташқи ишлар вазирлиги бу тинчлик музокаралари учун ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилди.

Ўз навбатида, АҚШ давлат департаменти Исроилнинг бу режалари кескинликни кучайтириши мумкинлигини билдирган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид