Ўзбекистон | 12:17 / 27.10.2021
2171
2 дақиқада ўқилади

Хива шаҳри аҳолиси синов тариқасида рўйхатга олинади

1-25 ноябр кунлари республикамизнинг танлаб олинган 4 та ҳудуди - Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.

Фото: KUN.UZ

Ушбу тадбирдан мақсад – 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини ялпи рўйхатга олиш ишларидан олдин рўйхатга олиш дастури, саволнома шакллари, услубий қўлланмалар, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда аҳолини рўйхатга олиш усулларини амалий синовдан ўтказиш, синов жараёнларида аниқланган барча хато ва камчиликларни бартараф этиш.

Синов тариқасидаги аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  • 1-5 ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
  • 6-10 ноябр кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
  • 11-22 ноябр кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юрган ҳолда аҳолини рўйхатга олиш (12 кун);
  • 23-25 ноябр кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш.

Хива шаҳрида ўтказиладиган синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш ишларида вақтинча жалб қилинадиган 271 нафар ходим иштироки кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, синов тариқасида рўйхатга олишнинг аниқ пайти 2021 йил 1 ноябр соат 00:00 этиб белгиланади. Шу вақтдан кейин содир бўлган демографик ҳолатлар натижалари рўйхатга олиш варағи шаклларига киритилмайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид