Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хизматлари агентлари фаолиятига ўзгартириш киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда уларни олис ва чекка ҳудудларда кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ўзгартиришлар хусусий тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ. Хусусан, янги низом давлат хизматларини кўрсатишда якка тартибдаги тадбиркорга агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартибини белгилайди. Амалдаги низом тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини тартибга солади.
Талабгорга сертификат ваколатли орган томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича малака ошириш курси ва малака имтиҳони натижаларига кўра 2 йил (3 йил ўрнига) муддатга берилади.
Талабгорларга қўйиладиган талаблар тўлдирилди, хусусан:
- бинонинг тегишли ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари ва филиалларидан камида 5 км узоқ масофада жойлашганлиги;
- талабгор учун алоҳида бинонинг ёки унинг қисмининг мулк ҳуқуқи (ижара ҳуқуқ, текин фойдаланиш ҳуқуқи) асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги;
- инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.
Ўқув курслари Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган, талабгорлар танлаган хизматлар турлари бўйича 60 соатлик ўқув дастури (ҳозир 40 соатлик дастур) асосида онлайн шаклда ташкил этилади.
Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Бироқ, ушбу сумма ҳар бир талабгор учун БҲМнинг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.
Мавзуга оид
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
13:33 / 19.04.2025
Россиядаги «чет эл агентлари» рўйхати журналистлар ва блогерлар билан тўлдирилди
13:23 / 10.04.2025
Boosty сервиcи деярли 30 га яқин «чет эл агенти»нинг аккаунтини блоклади
10:59 / 08.02.2025