Жаҳон | 20:00 / 28.10.2021
1885
1 дақиқада ўқилади

Эстонияда мажбурий ниқоб тақиш режими кучайтирилди

Охирги суткада Эстонияда 1995та янги ҳолат аниқланган, саккиз бемор вафот этган.

Фото: ТАСС

Эстония ҳукумати ниқоб тақиш режимини кучайтирди, 29 октябрдан барча жойларда ниқоб тақилиши шарт, деди мамлакат бош вазири Каи Каллас. 

Калласнинг изоҳ беришича, вирус ҳаво орқали тарқалмоқда ва одамлар ниқоб тақиб юрса, касаллик камроқ юқади.

Бош вазир эмланганлардан ушбу ноқулайликка тоқат қилишларини сўради.

Охирги суткада Эстонияда 1995та янги ҳолат аниқланган, саккиз бемор вафот этган. Мамлакат аҳолисининг 56,8 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид