Навоийда Lacetti уриб юборган пиёданинг ҳолати ҳақида маълумот берилди
Навоий шаҳрида “Lacetti” машинаси йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборгани маълум қилинганди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 25 октябрь куни соат 11:26 ларда Навоий шаҳри, И.Каримов ҳамда Ўзбекистон кўчалари кесишган чорраҳада 2001 йилда туғилган Б.Ҳ. “Lacetti” машинасини бошқариб бораётиб, светофор олдидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда, 1977 йилда туғилган Ф.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Нурота туманида «Nexia» йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этганди.
Мавзуга оид
14:11 / 11.11.2024
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
12:39 / 01.11.2024