Жамият | 14:13 / 29.10.2021
15808
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрь куни бошланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари кузги таътил доирасида олти кун дам олишади.

Халқ таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланишини маълум қилди.

«Мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади

II чорак эса 10 ноябрдан бошланади», дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли 2020/2021-ўқув йили мавсумининг катта қисмида масофадан ўқиш амалда бўлди, 2021/2022-ўқув йилида мактабларда 6 сентябрдан дарслар тўлиқ анъанавий тарзда бошланган. 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид