Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда коронавируснинг янги тури билан боғлиқ бешта ҳолат қайд этилди
Москва ва Москва областида учта, Татаристонда иккита ҳолат аниқланган.
Россияда AY.4.2 коронавирусининг «дельта»-штамми билан боғлиқ бешта ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор вакили Камил Хафизов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Москва ва Москва областида учта, Татаристонда иккита ҳолат қайд этилган.
Хафизовнинг таъкидлашича, Роспотребнадзор институтлари ва бошқа муассасалар вирус патогенининг ўзгарувчанлигини мунтазам равишда кузатиб турибди.
Охирги ҳафталарда Россияда коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари кескин ошди. Мамлакатда кеча коронавирус юқтириш билан боғлиқ 40 096та ҳолат қайд этилди, 1 159 нафар бемор вафот этди. Ҳар икки кўрсаткич пандемия даври учун рекорд ҳисобланади.
28 октябр куни Москва, Москва области ва яна тўрт регионда ишланмайдиган кунлар даври бошланди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025