Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ямандаги аэропортда содир бўлган портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Ҳодиса оқибатида аэропорт меҳмонхонаси яқинидаги ўтказув-назорат пункти вайрон бўлган.
Яманнинг Адан шаҳридаги аэропортда портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, камида 10 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда.
Reuters агентлигининг маълумот беришича, гувоҳлар ва хавфсизлик хизматидаги манба Адан халқаро аэропортида портлаш юз берганини тасдиқлаган.
Тахмин қилинишича, аэропортга кириш дарвозаси яқинида қолдирилган автомобилга жойланган портловчи қурилма портлаган. Ҳодиса оқибатида аэропорт меҳмонхонаси яқинидаги ўтказув-назорат пункти вайрон бўлган.
Адан аэропорти йил бошида фаолиятини тиклаганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
15:41 / 15.05.2025
Исроил армияси яна Яман портларини эвакуация қилишга чақирди
10:30 / 15.05.2025