Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда тиграйлик айирмачилар 100 дан кўпроқ одамни қатл этди
Эфиопиянинг Тиграй штати озодлиги учун кураш олиб борувчи “Тиграйни озод қилиш халқ фронти” жангарилари мамлакат шимолидаги Комболча шаҳрида 100 дан кўпроқ одамни қатл этди.
“РИА Новости”нинг хабар беришича, фронт вакиллари ўтган дам олиш кунлари Дэссе ва Комболча шаҳарларини эгаллаб олганини маълум қилган.
“Террорчи гуруҳ умумий ҳисобда Комболча шаҳрида 100 дан кўпроқ ёшларни ўлдирди. Халқаро ҳамжамият бундай ваҳшийликларга кўз юммаслиги лозим”, деб айтилган Эфиопия ҳукуматида.
Эфиопия шимоли 2020 йил ноябрдан бери қуролли ихтилоф маркази бўлиб қолмоқда. Ўшанда ҳукумат “Тиграйни озод қилиш халқ фронти”ни ҳарбий базага ҳужумда айблаган. Шундан кейин Тиграйда фронтга қарши қўшни Эритрея қуролли кучлари кўмагида ҳарбий амалиёт бошланган.
2021 йил октябр бошида Эфиопия мамлакатдан БМТ вакилларини чиқариб юборишини маълум қилган. БМТ вакиллари тиграйлик айирмачиларни қўллаб-қувватлашда айбланган. Эфиопиянинг халқаро ташкилот вакилларини “персона нон-грата” деб эълон қилиши БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Мартин Гриффитс Эфиопияда сунъий равишда вужудга келтирилган очарчилик бошланаётгани ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин юз берган.
Бундан ташқари, Эфиопияда август охирида “Оромияни озод қилиш армияси” жангарилари Оромия штати ғарбидаги амхара элати вакилларига ҳужум қилишни бошлаган. Ўшанда юз берган тўқнашувларда 200 дан кўпроқ киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
16:52 / 01.01.2025
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
20:22 / 24.08.2022
Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди
18:46 / 14.01.2022