Жаҳон | 22:38 / 01.11.2021
6374
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди

Эллик нафардан ортиқ одам вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Фото: CNN

Нигериянинг Лагос шаҳрида 21 қаватли бино қулаб тушди, деб хабар берди Punch нашри.

Хабарга кўра, бино қурилиш босқичида бўлган.

Premium Times нашрининг ёзишича, 50 нафардан ортиқ одам вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин.

Ҳозирда қутқарув хизматлари ходимлари воқеа жойида қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид