Жаҳон | 21:47 / 02.11.2021
3455
1 дақиқада ўқилади

Ироқда 300га яқин одам таомдан оммавий заҳарланди

Фото: AP

Ироқ жанубида жойлашган Майсан вилоятида камида 290 киши оммавий заҳарланди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди. 

Маълумотларга кўра, одамларда кафелардан бирида тановул қилгандан кейин заҳарланиш аломатлари кузатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари кафе эгасини ва воқеага алоқадорликда гумонланган яна 6 кишини қўлга олган.

Шу билан бирга, вилоят соғлиқни сақлаш департаменти вакилининг маълум қилишича, оммавий заҳарланишга таом эмас, сувдаги инфекция сабаб бўлиши мумкин. Унинг айтишича, айни вақтда инфекция манбасини аниқлаш учун тегишли лаборатория текширувлари олиб борилмоқда. Барча жабрланувчилар шифокорлар назоратида қолмоқда ва уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда.

Аввалроқ Мисрнинг Хургада курорт шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида 40 нафар россиялик сайёҳ заҳарлангани маълум қилинганди.

Мавзуга оид