Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижлик журналистлар Хитойни Олимпиадани ёритишга тўсқинлик қилишда айблади
Қайд этилишича, охирги йилда хорижлик журналистлар ўйинларга тайёргарлик билан боғлиқ объектлар ва тадбирларга бир неча марта қўйилмаган. Шунингдек, Хитой Олимпия қўмитаси хорижлик журналистлар ўйинларни қай тарзда ёритиши борасида бир-бирига зид кўрсатмалар берган.
Хитойдаги хорижлик журналистлар жамияти Хитой ҳукуматини 2022 йилги Пекин Олимпиадасига тайёргарлик ишларини ёритишга халақит бераётганликда айблади.
Хитойдаги хорижлик журналистлар клуби (FCCC) баёнотида Хитой Олимпия қўмитаси ва Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан ҳаракатларнинг шаффофлиги ва аниқлиги мавжуд эмаслигидан хавотир билдирилган.
Жумладан, қайд этилишича, охирги йилда хорижлик журналистлар ўйинларга тайёргарлик билан боғлиқ объектлар ва тадбирларга бир неча марта қўйилмаган.
Шунингдек, Хитой Олимпия қўмитаси хорижлик журналистлар ўйинларни қай тарзда ёритиши борасида бир-бирига зид кўрсатмалар берган.
Бундан ташқари, хорижлик журналистлар Хитой Олимпия қўмитасини бўлажак тадбирлар ва матбуот анжуманлари ҳақида хабардор қилмаслик ёки оз вақт қолганида хабар беришда ҳамда хитойлик журналистлар киритилган тадбирларга уларни киритмасликда айблаган.
FCCC Хитой ҳукуматини қишки Олимпиада ўйинларига уч ой вақт қолганини ҳисобга олиб бу муаммоларни зудлик билан ҳал қилишга чақирган.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025