Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида кучли портлаш содир бўлди
Ҳозирда толиблар ва “ИШИД-Хуросон” гуруҳи аъзолари деб тахмин қилинган қуролли шахслар ўртасида отишма бормоқда.
Афғонистоннинг Нангарҳор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Asvaka агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг маълумот беришича, Шабархон-Оға масжиди яқинида “Толибон” ҳаракати аъзоларига тегишли автомобиль портлатилган.
Ҳозирда толиблар ва “ИШИД-Хуросон” гуруҳи аъзолари деб тахмин қилинган қуролли шахслар ўртасида отишма бормоқда, дейилади хабарда.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025