Жаҳон | 14:55 / 03.11.2021
2452
1 дақиқада ўқилади

Британияда яна бир нечта энергетика компанияси банкрот бўлди

Мамлакатда сентябрдан буён 17та компания фаолиятини тўхтатган.

Фото: Christian Charisius/Reuters

Британиянинг учта (Omni Energy, Ampoweruk ва Zebra Power) энергетика компанияси банкрот бўлди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, корхоналарга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи MA Energy фирмаси ҳам фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

Нашрнинг қайд этишича, мамлакатда сентябрдан буён 17та компания фаолиятини тўхтатган.

Ҳозирда Британияда 1,7 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатувчи Bulb энергетика компанияси банкрот бўлиш хавфи остида турибди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид