Ўзбекистон | 20:21 / 03.11.2021
73032
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Telegram ва яна 4та тармоқ фаолияти чекланди

“Ўзкомназорат” Telegram мессенжери ҳамда YouTube, Instagram, Facebook ва Odnoklassniki тармоқларининг Ўзбекистондаги фаолиятини чеклаб қўйди.

Фото: Depositphotos

Ушбу платформалар бугун, 3 ноябр куни Шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестрига қўшилган.

Июл ойида бу реестрга TikTok, Twitter, Skype, ВКонтакте ва WeChat тармоқлари ҳам киритилганди.

Ўзбекистон ҳукумати  интернет компаниялардан Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларни жисмонан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақлашни талаб қилмоқда.

Бу талаб жамоатчилик танқидларига сабаб бўлиб келмоқда.

Мавзуга оид