Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Nexia чуқурликка қулаб тушди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида Nexia машинаси сой бўйидаги чуқурликка қулаб тушган. Оқибатда машина йўловчиси тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 ноябрь куни соат 10:30 ларда Чироқчи тумани, Ҳалқаобод қишлоғи ҳудудидан ўтган йўлда 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Д.Б. бошқарувида бўлган Nexia машинаси сой бўйидаги чуқурликка тушиб кетган. Оқибатда ушбу машинада йўловчи сифатида кетаётган 2002 йилда туғилган Ж.С. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, ҳайдовчи машинани бошқариб кетаётганда эҳтиётсизлик қилган. Натижада бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, пастликка (сойлиқ) ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:52 / 02.08.2024
Фуқарога тарсаки туширган Чироқчи тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
17:12 / 02.08.2024
Чироқчи тумани ҳокими фуқарога тарсаки туширди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024