Хоразмда «Яшил макон» лойиҳаси старт олди, ҳокимлар дарахт экди
Хоразм вилоятида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар бошланди.
Аввалроқ, президент Шавкат Мирзиёев ушбу умуммилий лойиҳа доирасида ҳудудлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга етказиш мақсадида дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунликни эълон қилган эди.
Ҳазорасп туманида лойиҳани ҳоким Ўктам Машарипов бошлаб берди. Унинг бошчилигида туман марказида ва магистрал йўллар бўйлаб 250 туп Хоразм гужуми (қайрағоч) ва 200 туп сакура дарахти кўчати экилди.
Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибоев бошчилигида «Наврўз» маҳалласида қайрағоч, шумтол, каталпа, сакура, терак ва бошқа кўчатлар экилди. Туман раҳбари аҳолига мурожаат қилиб, ҳар бир хонадон аҳлини камида 15 донадан 25 донагача мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишга чақирди.
Хива тумани ҳокими Ҳурмат Матрасулов ҳам тадбирда иштирок этиб, дарахт кўчатларини экди. Туманда бир кунда 380 дан ортиқ дарахт кўчатлари экилгани ҳақида хабар берилди.
Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев ҳам лойиҳа доирасида дарахт кўчатларини экди.
Шовот тумани ҳокими Ҳакимбой Отахонов тадбирда иштирок этиб, дарахт кўчатларини экди.
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятида 14 миллион туп дарахт экиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
19:16 / 21.10.2024
Кейинги йилда «Яшил макон» дастури учун 100 миллиард сўм ажратилади
16:26 / 16.10.2024