“Биз бутун бошли завод сотамиз” — ускуналар етказиб бериш бизнеси
Business Class юртимиздаги муваффақиятли бизнеслар билан таништиришда давом этади. Бугун ишлаб чиқариш ускуналари савдоси бўйича Ўзбекистонда лидерлик қилаётган AFEX Group ҳақида ҳикоя қиламиз.
AFEX – тадбиркорларга барча турдаги ишлаб чиқариш ускуналари, махсус техникалар ва хомашёлар етказиб берувчи компания. Ўзбекистон бўйлаб бугунга қадар 2000га яқин ускуналарни мижозларга муваффақиятли етказиб берган.
Бош офиси ва кўргазмалар зали Тошкент шаҳрида жойлашган компаниянинг Навоий, Гулистон ва Самарқанд шаҳарларида дилерлик савдо марказлари фаолият юритади.
Компания билан яқиндан танишиш мақсадида шоурумга, буюртмалар даставвал келиб тушадиган божхона омборига ва бош офисга ташриф буюрдик.
“Бизнесга кириб келиш, муваффақият қозониш осон бўлмаган. Кичик олди-сотди ишлари, бозорларда аравакашлик орқали тадбиркорлик сари қадам қўйганмиз. Ишимиз бирдан ривожланиб кетди дея олмайман. Чув тушган вақтларимиз ҳам бўлиб турди. Германияга 15 минг долларлик сармоя чиқариб, буюртма берган юкимизни ололмаганмиз”, – дейди AFEX Group савдо менежери Улуғбек Ғаниев.
“2019 йилда туяқуш савдоси трендга чиқиб кетиб, кўплаб бизнесменлар Африкадан туяқуш олиб келиб беришни сўрашган, – дея давом этади у. – Олиб келганмиз, ярми аэропортда ўлиб қолган. Инсон кўп йиқилган ерида равон юради деганларидек, биз ҳам хатолар эвазига йўналишни тўғрилаб боравердик. Ота-онамиз дуоси, Аллоҳнинг берган омади сабабидан бугун яхши натижаларга эришяпмиз”.
Ишлаб чиқариш ускуналари Хитой, Россия, Туркия, Беларус, Австрия ва бошқа давлатлардан олиб келинади.
Компаниянинг асосий мақсадларидан бири– ишлаб чиқариш ускуналарини сотишда Марказий Осиё бозорида ҳам етакчиликни қўлга киритиш. Бу мақсад йўлида компания Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ҳудудига ҳам ускуна етказиб беришни бошлаган.
“Аксарият ускуналар Хитойдан буюртма қилинади. Сабаби нарх борасида ўзбекистонлик мижозлар учун “Made in China” маҳсулотлари кўпроқ маъқул келяпти. Шу сабабдан Хитойда ҳам офис очишга тўғри келди. Аввал ўзимиз текшириб, маҳсулотнинг ҳақиқатда сифатли эканига ишонч ҳосил қилгандан сўнггина харид қиламиз”, деб изоҳлайди импорт ишлари менежери Санжар Авалабаев.
AFEXнинг бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаб боришининг сабабларидан бири, компания нафақат мижозга ускуна-техника сотади, балки бизнес режани тузишда ҳам кўмаклашади. Яъни бирон турдаги товар ишлаб чиқарувчи ускунани харид қилиш орқали киши қанча даромад кўриши мумкин, қанча сармоя тикилади, неча нафар ишчи-ходим ёллаш керак бўлади, хомашё қаердан олинади, бу каби саволларнинг барчасига жавоб берилади. Кичик йўриқнома орқали бошламоқчи бўлинган бизнес ҳақида етарлича тасаввур ҳосил қилиш имконияти пайдо бўлади.
Бош директор Акмалжон Ибрагимов билан суҳбат давомида компаниянинг йиллик савдо айланмаси билан қизиқдик. Тахминан 7-8 миллион доллар экани ойдинлашди.
Компанияда ходимлар учун ажойиб руҳлантирувчи тизим ҳам йўлга қўйилган экан. Яъни мижозлар билан ишловчи сотув бўлимидаги ишчилар кўрсатган ижобий натижаси, ривожланишдаги ҳиссаси эвазига машина ёки хонадон ютиб олиши мумкин.
Бренднинг расмий сайти www.afex.uz манзилида барча ускуналарнинг вазифаси, нархи ва аввалроқ харид қилган мижозларнинг маҳсулотга қўйган баҳолари ҳамда изоҳлари киритилган.
Батафсил маълумотларни видеода кўринг. Қуйида эса тадбиркорлар ва обуначилар учун кичик эълонимиз бор:
AFEX Group Kun.uz'нинг “Бизнес класс” рукни обуначиларига махсус чегирма ва ютуқлар таклиф этади. 2022 йилнинг 1 мартига қадар 10 минг доллар қийматидаги савдолар учун 5 фоизлик, ундан юқори миқдордаги ускуналар харидига эса 2 фоизлик чегирма тақдим этилмоқда.
Чегирмадан фойдаланиш учун “бизнескласс-1” промокодини эслаб қолинг.
Бундан ташқари, YouTube'да видео остига ёзилган энг қизиқарли изоҳ эгасини совға – газ плитаси кутмоқда! Яна 5та оригинал изоҳ муаллифлари эса дазмол билан тақдирланади.
Ғолиблар 2 ҳафтадан сўнг “Бизнес класс” Telegram-каналида эълон қилинади.
Элдор Воҳидов тайёрлади.
Мавзуга оид
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
19:31 / 13.07.2022
“Ўзбекистоннинг силикон водийсини қуряпмиз” — айти таълим гиганти
20:57 / 27.06.2022
$100 минг топсангиз, камида $50 минг соф фойда — интерьер дизайн бизнеси
18:29 / 13.06.2022