Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эфиопияда 9 та айирмачи гуруҳ ҳукуматга қарши курашиш учун бирлашди
Эфиопияда “Тиграйни озод қилиш халқ фронти” кучлари ҳукуматга қарши курашиш учун бошқа айирмачи гуруҳлар билан бирлашди. Associated Press ахборот агентлигининг хабар беришича, 1 ноябрда фронтга “Оромони озод қилиш армияси” отрядлари, энди эса яна 7 та гуруҳ қўшилган.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, айирмачилар вакиллари Вашингтонда матбуот анжумани ўтказган. Улар ҳукуматга қарши кучлар янги бирлашмасининг мақсади бош вазир Абий Аҳмад бошчилигидаги ҳукуматни ё куч, ё музокаралар йўли билан ҳокимиятдан четлатиш эканини айтишган. Шундан кейин ўтиш ҳукумати шакллантирилиши лозим.
“Биз Эфиопияда Абий ҳукумати томонидан яратилган ушбу даҳшатли вазиятга чек қўймоқчимиз”, деб айтган фронт етакчиси ва мамлакатнинг АҚШдаги собиқ элчиси Берхане Гебрекристос.
Аввалроқ фронт кучлари стратегик аҳамиятдаги шаҳарларни эгаллаб олгандан кейин Эфиопияда фавқулодда ҳолати режими эълон қилинганди. Мамлакатнинг йирик регионлари ва шаҳарлари маъмуриятлари аҳолини тиграйлик айирмачиларга ва унинг иттифоқдошларига қарши курашишга чақирган.
Эфиопиядаги вазият халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотмоқда. Аввалроқ АҚШнинг Африка шохи региони бўйича махсус вакили Жеффри Фелтман АҚШ Эфиопияда инқирозни авж олдираётган ва гуманитар амалиётларнинг амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганларга қарши санкциялар киритишга тайёрлигини айтган. У Вашингтон тиграйлик айирмачиларнинг пойтахт Аддис-Абеба томон ҳар қандай юришига қарши эканини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
16:52 / 01.01.2025
Эфиопияда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 71 киши ҳалок бўлди
20:30 / 01.09.2024
Миср Эфиопия қураётган тўғон бўйича БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллади
20:22 / 24.08.2022
Эфиопияда мамлакат чегарасини бузиб кирган самолёт уриб туширилди
18:46 / 14.01.2022