Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда 6 кончи метан отилиши оқибатида ҳалок бўлди
Қозоғистоннинг Қарағанда области Абай шаҳридаги Абай конида метан отилиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа юз берган вақтда конда 64 ишчи бўлган, улардан 56 нафари мустақил равишда ташқарига чиқа олган. Қолган 8 кончи газ отилиши юз берган 3-К10 забойида бўлган.
Хабар қилинишича, метаннинг вентиляция штрекида отилиши юз бергани ҳақидаги хабар қутқарувчиларга маҳаллий вақт билан 9:30 да келиб тушган.
Ҳалок бўлган кончилар жасади соат 12:37 да ташқарига чиқарилган. Жароҳатланган 2 кончи оғир аҳволда шифохонага етказилган.
Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Кондаги ишлар тўхтатилган.
Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин топшириғи билан воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин бошчилигидаги комиссия йўл олган.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025