Жамият | 23:19 / 08.11.2021
299
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда 5 миллион 286 минг дона кўчат экилади

Фото: Flickr

Сирдарё вилоятида 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 14 млн 96 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Шундан, кузги мавсумда 5 млн 286 минг дона ва баҳор мавсумида 8 млн 810 минг дона кўчат экилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.

2021 йилнинг 10 декабр кунига қадар ўтказиладиган “Долзарб 40 кунлик” давомида Боёвут туманида 727 минг, Оқолтин туманида 781 минг, Сайхунобод туманида 636 минг, Мирзаобод туманида 634 минг, Сирдарё туманида 627 минг, Ховос туманида 624 минг, Гулистон туманида 618 минг, Сардоба туманида 565 минг ҳамда Гулистон шаҳрида 36 минг, Янгиер шаҳрида 27 минг ва Ширин шаҳрида 11 минг тупдан кўчат экилади.

Кўчатларни танлаш ва саралаш жараёнларига тажрибали мутахассислар жалб қилинган. Ҳудудлар иқлим шароитига мос келувчи 30 минг каштан, 101 минг эман, 60 минг япон сафораси, 65 минг каталпа, 272 минг шумтол, 201 минг қайрағоч, 45 минг павловния, 440 минг терак, 117 минг заранг, 156 минг акация, 2 минг чинор, 921 минг тут, 60 минг жийда, 79 минг ёнғоқ, 60 минг беҳи, 797 минг узум, 2 минг Қрим қарағайи, 12 минг виргин арчаси, 122 минг шарқ туяси, 20 минг Сурия атиргули, 55 минг ҳинд сирени, 679 минг мевали дарахтлар, 4 млн 869 минг бошқа турдаги дарахтлар, 5 млн 91 минг қаламчаларнинг энг сара навлари танлаб олинган.

Аксарият ҳудудларда суғориш тизими йўқлиги ёки издан чиққанлигини инобатга олиб, ушбу тизимларни барпо этиш ёки сув чиқариш учун қудуқ қазиш ишлари йўлга қўйилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид