Ўзбекистон | 14:00 / 08.11.2021
32443
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Magic City'да оммавий тартибсизлик юз берди

Мажмуа қўриқчилари ва шар сотувчи йигитлар ўртасида жанжал келиб чиққан. Kun.uz манбаларига кўра, воқеада ўқотар қуролдан фойдаланилган бўлиши мумкин.

Kun.uz ихтиёрига Тошкент шаҳрида юз берган оммавий жанжал видеоси келиб тушди.

Маълум бўлишича, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Magic City мажмуаси атрофида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар ва мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Kun.uz манбаларига кўра, оммавий жанжалда ўқотар қуролдан фойдаланилган бўлиши мумкин.

Шунингдек, видеода ҳам қурол овозидан кейин сотувчи йигитлар автомобилларга чиқиб қочиб кетаётгани акс этган.

Ҳозирча жанжал сабаблари маълум эмас. Вазиятдан хабардор манбалар ҳудудий ички ишлар бўлимига хабар берилганини ҳамда ҳолат юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилди.

Мавзуга оид