Чехия президенти ўз ваколатларидан маҳрум этилмайдиган бўлди
Чехия сенатининг конституция масалалари бўйича комиссияси мамлакат президенти Милош Земанни бетоблиги сабабли ваколатларидан вақтинча маҳрум этиш масаласини парламентда овозга қўймайди.
77 ёшли Земан 10 октябрдан бери шифохонада даволанмоқда. У қанд касаллиги, оёқлар невропатияси ва жигар циррозидан азият чекади.
Комиссия қабул қилган ҳужжатда таъкидланишича, Земаннинг аҳволи ёмонлашмаса, у шифохонадан ишни давом эттириши ва аксарият ваколатларини бажара олиши мумкин бўлади.
Бироқ комиссия раҳбари Зденек Грабанинг таъкидлашича, шифокорлар президентни ўз ишини давом эттириш учун лаёқатсиз деб топса, сенат президент ваколатларини бошқа давлат идораларига вақтинча топшириш бўйича дарҳол қарор қабул қилиши лозим.
Маълумотларга кўра, Земан 8-9 октябрда мамлакатда ўтган парламент сайловларида ғалаба қозонган Spolu (Биргаликда) коалицияси етакчиси Петр Фиалага янги ҳукуматни шакллантиришни топширди.
Мавзуга оид
15:30 / 24.10.2024
Чехия бош вазири: Украина учун снарядлар сотиб олиш режага мувофиқ кетяпти
16:00 / 18.10.2024
Чехия Украина учун ўқ-дориларни сотиб олишни давом эттиради
13:52 / 02.10.2024
Skoda ўзининг биринчи ихчам электрокроссовери — Elroq’ни тақдим этди
20:48 / 17.09.2024