Хитой компанияси Homtruck электр юк машинасини намойиш этди
Электр юк машинасини 2024 йилда ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Фото: Geely
Янги электр юк машинаси Европа, Корея, Япония ва Шимолий Америка бозорларига йўналтирилади, дея ёзмоқда CNBC.
Homtruck метанолдаги гибрид электр двигатель ва фақат электр двигателда тақдим этилади. Юк машинасида душ, ҳожатхона, бир кишилик каравот, музлатгич, ошхона ҳудуди ва кир ювиш машинаси бўлади.
Электр юк машинаси бошқарувчисиз машина ҳайдаш технологиясидан қисман фойдаланади. Узоқ вақт юриш давомида машиналар бир-бири билан ҳамкорлик қилиши, хавфсиз тезлик ва масофани сақлаб туриши мумкин.
2026 йилга бориб компания автоном бошқариш функциясини яхшилашни ва 2030 йилгача эса Homtruck’ни тўлиқ бошқарувчисиз электр юк машинасига айлантиришни режалаштирмоқда.
2017 йилда Tesla ўз электр юк машинасини намойиш этганди. Январь ойида компания уни ишлаб чиқариш жараёнини ўз аккумуляторларини ишлаб чиқариш муаммолари туфайли тўхтатди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

23:31 / 26.02.2018
Илк электрон юк машинаси 1,5 йилга етмай харажатларни қоплаши тахмин қилинди

22:30 / 22.01.2018
Tesla Semi электр юк машинаси илк бор оддий йўлда пайқалди

11:01 / 24.11.2017
Tesla янги электр юк машинасининг дастлабки нархларини маълум қилди

00:56 / 04.11.2017