Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил охиригача моддий маданий мерос объектларининг 50 фоизи паспортлаштирилади
Маданий мерос объектларидан туризм мақсадида самарали фойдаланиш учун вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилди.
Мазкур соҳада шаффофликни таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамасида Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ташкил қилинди ва Бош прокуратура штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан, шу жумладан, маданий меросни муҳофаза қилиш, асрашга доир ишлар ва улардан фойдаланишнинг оқилона ташкил этилишини назорат қилиш бўйича тегишли бўлим фаолияти йўлга қўйилди.
Туризм ва спорт вазирлиги моддий маданий мерос объектларидан туризм мақсадида самарали фойдаланиш, уларни асраш ва келажак авлодга асл ҳолида етказиш юзасидан чоралар кўрмоқда.
Бугунги кунда маданий мерос объектларини давлат томонидан муҳофаза қилиш учун Маданий мерос кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига республика бўйича 8210та объект киритилган. Шундан, 4 788та археология, 2 267та архитектура, 530та диққатга сазовор объектлар ва 625таси маҳобатли санъат ёдгорликлари ҳисобланади.
Объект тўғрисидаги тарихий маълумот, унинг геохаритаси, фотосуратлари ҳамда таснифи йиғмажилдини ўзида жамловчи ҳар бир маданий мерос объектининг паспортини яратишга жиддий ёндашилмоқда.
Объект паспортлаштирилса, уни балансида сақловчи ташкилот маданий мерос объектини муҳофаза мазмуни маълумотларига мувофиқ ҳолда сақлашга мажбур бўлади.
Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига 8210та моддий маданий мерос объектларининг 35 фоизи, яъни 2 873таси паспортлаштирилди. Йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 50 фоизга етказилади.
Яна бир муҳим йўналиш бу - объектларнинг чегара муҳофаза теграларини белгилаш. Ушбу йўналишда ишлар етарлича ташкил этилмаганлиги маданий мерос жойлашган ҳудудда ноқонуний қурилмалар қурилиши ва ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига шароит яратган.
Амалий ишлар натижасида бугунги кунга қадар ҳудудлардаги 3 мингга яқин маданий мерос объектларининг чегара тегралари Давлат кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда белгиланди ҳамда муҳофазага олинганини кўрсатувчи белгилар ўрнатилди. Йил якунига қадар уларнинг сони 4 мингга етказилади.
Чегара теграларини белгилаш орқали халқимизнинг умуммиллий бойлиги бўлмиш маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга эришилади.
Зарурий маблағ ажратилмагани сабабли моддий маданий мерос объектлари кадастр ҳужжатлари тўлиқ расмийлаштирилмаган. Ҳозирги кун ҳолатига 92 фоиз моддий маданий мерос объектлари (7 559та)да кадастр ҳужжатлари тартибга келтирилди ва Давлат кадастрлари ягона тизимига киритилди. Йил якунига қадар қолган 651тасининг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади.
Маданий мерос агентлиги ва Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ўртасида интеграция йўлга қўйилган. Маданий мерос объектларини акс эттирувчи электрон хариталар ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади
16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди
17:42 / 12.05.2025