Ўзбекистон | 13:11 / 10.11.2021
2681
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 144 тонна унни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилояти Денов туманида 144 тонна унни ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: 24.kz

Маълум қилинишича, 2021 йил 22 октябрь куни Бухоро вилоятида яшовчи И.Шамси Денов туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида 2021 йил 15 августдан 4 сентябрь кунига қадар, ўзи раҳбарлик қилиб келаётган МЧЖдан Узун туманида яшовчи Д.Д. ва бошқалар умумий қиймати 543 миллион 300 минг сўм бўлган 144 тонна унни олиб, пулларни бермасдан ўзлаштириб кетганини маълум қилган.

Қайд этилишича, жорий йил 26 октябрь куни Д.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид