Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайван Хитой томонидан қамал қилинишдан хавотирланмоқда
Қайд этилишича, Хитой статус-квони ўзгартириш ва оролни жангсиз эгаллашни мақсад қилган.
Тайван мудофаа вазирлиги Хитой оролнинг барча асосий порт ва аэропортларини тўсиб қўйиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар берди Reuters.
“Ҳозирда Хитой армияси бизнинг барча муҳим порт ва аэропортларимиз, кейин эса барча хорижий рейсларга нисбатан ички қамални амалга ошириши мумкин. Улар шунингдек, барча ҳаво ва денгиз йўлларимизни кесиб қўйиши ҳамда ташқаридан ҳарбий ва логистик қўллаб-қувватлашни тўхтатиши мумкин”, - дейилади Тайван мудофаа вазирлиги хабарида.
Қайд этилишича, Хитой статус-квони ўзгартириш ва оролни жангсиз эгаллашни мақсад қилган.
Орол мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Тайван ушбу ҳужумга кучли қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Тайван мустақиллиги тарафдорларига Хитойнинг қитъадаги қисмига ҳамда мамлакатнинг махсус ҳудудлари Ҳонгконг ва Макаога киришни тақиқлаганди.
Мавзуга оид
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025