Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фуқаро фойдасига 1,3 млрд миқдорида қарз ундириб берилди — МИБ
Мажбурий ижро бюроси Яшнобод тумани бўлими томонидан қарздор фуқародан 1 млрд 300 млн сўм миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди.
Фото: Kun.uz
МИБ Яшнобод тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2020 йил 5 августдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Азимовдан ундирувчи Б.Арипов фойдасига 1 млрд 300 млн сўм ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга берилган ихтиёрий муддатдан сўнг мажбурий ижро чоралари қўлланиб, қарздор номига расмийлаштирилган транспорт воситаси ва кўчмас мулкига банд солиниб, тегишли тартибда хатланди. Шунингдек, унинг яшаш манзилига чиқилиб қарздорнинг яшаш шароити ҳамда мулкий аҳволи ўрганилиб, тегишли далолатнома расмийлаштирилди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздор номига расмийлаштирилган, хатланган мол-мулкларни реализация қилиш ишлари олиб борилаётган даврда қарздор томонидан ундирувчи фуқаро фойдасига 1 млрд 300 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Юқоридагиларга кўра, ижро иши юритуви тамомланиб, қарздорга нисбатан солинган барча чекловлар дарҳол олиб ташланди.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025