Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Якшанба куни бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда
Бугун Ўзбекистонда қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Кун ўртасига бориб ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 16-18 даража илиққача кўтарилади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, аммо булутлилик кўпаяди ва бунинг ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.
Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиқ атрофида бўлади, кундуз куни эса сезиларли даражада совуқлашади, кундуз кунги ҳарорат 8-13 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025