Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофоти таъсис этилади
Президентнинг “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, лойиҳа тадбиркорларга мотивация бериш учун уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, ҳар йили “Йилнинг илғор тадбиркорлари” китобини чоп этиб бориш, тадбиркорларни муносиб тақдирлаш ва рағбатлантириш учун алоҳида давлат мукофотларини таъсис этиш назарда тутади.
Хусусан, лойиҳа билан “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофотини таъсис этиш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, “Йилнинг энг яхши тадбиркори” давлат мукофоти билан тақдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик устама мукофот пули тўланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳа билан Савдо-саноат палатасига “Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, яъни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юкланмоқда.
Билдирилишича, ҳужжат иш ўрни яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, экспорт қилиш ва етук мутахассислар тайёрлашда барчага намуна бўладиган ҳамда жамият ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришиб келаётган бизнес вакилларини тизимли тақдирлаш ҳамда рағбатлантириш имконини беради.
Мавзуга оид
11:47 / 03.12.2024
BBC ўзбекистонлик тадбиркор — Дилором Йўлдошевани «дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли 100 аёл» рўйхатига киритди
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
15:19 / 08.11.2024
Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади
11:07 / 07.11.2024