Ўзбекистон | 15:15 / 14.11.2021
52544
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология маркази янги ҳафта бошида Ўзбекистонда ҳарорат кескин совиб, қор ёғишидан огоҳлантирди.

Фото: KUN.UZ

«Ўзгидромет»нинг 15 ноябрь куни учун прогнозларига кўра, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

  • Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб, бироз ёмғир ёғади кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ бўлади.
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
  • Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.
  • Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи эса 8-13 даража илиқ бўлади.
  • Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи эса 8-13 даража илиқ бўлади.
  • Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи эса 10-15 даража илиқ бўлади.
  • Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи эса 8-13 даража илиқ бўлади.
  • Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойлада ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи эса 1-6 даража илиқ бўлади.

«Ўзгидромет» ҳафта бошида ҳаво кескин совиб, қор ёғишидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 16 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17–18 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

16–17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади, 17–18 ноябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади.

Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. 16–17 ноябрда шимолда, 17–18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса 0-3 даражагача илиқ, шимолда кечалари 12-15 даражагача совуқ, кундуз кунлари 0-3 даражагача ҳаво ҳарорати пасаяди.

Мавзуга оид