Жаҳон | 03:03 / 14.11.2021
6339
1 дақиқада ўқилади
Сурия авиакомпанияси Минскка парвозларни тўхтатди
Аввалроқ Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Минскка рейсларига Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини олмаслигини маълум қилганди.
Суриянинг Cham Wings авиакомпанияси Минскка парвозларни тўхтатишини эълон қилди.
«Беларусь-Польша чегарасидаги оғир вазиятни ва Минскка учаётган аксарият йўловчиларнинг сурияликлар эканлиги ҳамда уларнинг сўнгги манзили Беларуслигини аниқлаш қийинлигини ҳисобга олиб парвозларни зудлик билан тўхтатамиз», — дейилади авиакомпания хабарида.
Аввалроқ Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Минскка рейсларига Ироқ, Сурия ва Яман фуқароларини олмаслигини маълум қилганди.
Шунингдек, Ироқнинг Iraqi Airways миллий авиакомпанияси Минскка парвозларни тикламасликка қарор қилди.