Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги конституциявий қонунни кўриб чиқади
Сенат кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди. Мажлисда Сенат йигирма биринчи ялпи мажлисини 2021 йил 18 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Видео-конференц-алоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар муҳокама қилинади. Жумладан, сенаторлар “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги конституциявий қонун, “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқади.
Шунингдек, “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонунлар ҳам кун тартиби доирасида муҳокама этилади.
Бундан ташқари, “Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар сенаторлар эътибор марказида бўлади.
Шунингдек, “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинади.
Ялпи мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директорининг Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилиши ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиш режалаштирилган.
Сенаторлар аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдаги муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижаларини кўриб чиқади.
Шу билан бирга, ҳомиладор ва репродуктив ёшдаги аёллар ҳамда гўдакларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати ҳамда енгил саноат ва чарм саноати корхоналарида хотин-қизларнинг меҳнат муносабатлари билан боғлиқ масалаларда иш берувчиларнинг масъулиятини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш масалалари муҳокама этилади.
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти юзасидан ҳисоботини ҳам эшитиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади
16:21 / 30.04.2025
Олий суд таркибига ўзгартириш киритилди
13:00 / 30.04.2025