Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарсликлар ва кундаликларга реклама жойлаштириш тақиқлаб қўйилади
Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқмоқда.
Янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган қонунда бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган. Унга кўра, реклама ҳамда ташқи реклама фаолияти соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (реклама соҳасидаги ваколатли давлат органи), шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг аниқ ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.
Фуқаролик жамияти институтларининг ролини кучайтириш, реклама соҳасида жамоат назорати тизими самарадорлигини ошириш, соҳанинг ўзини ўзи тартибга солиш тизимини ривожлантириш мақсадида Рекламага оид фаолият субъектларининг бирлашмаларига ваколатлар берилмоқда.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан реклама берувчилар, тайёрловчилар ҳамда тарқатувчиларнинг соҳадаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, рекламага қўйиладиган асосий талаблар ва ушбу талабларни бузганлик учун жазо чоралари кўрсатиб ўтилмоқда.
Рекламага қўйилган талаблар кўра, рекламада жинсий, ирқий, миллий, диний камситиш, фуқароларнинг соғлиги ва ҳаётига зарар етказувчи ҳаракатларни содир этишга чақириш, бевосита муаллифлик ҳуқуқига таъсир қилувчи ахборотлардан, порнография тусидаги ахборотлардан, шунингдек давлат рамзларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган дарсликлар, кундаликлар ва бошқаларга реклама жойлаштириш, қолаверса, миллий маданият ва урф-одатларга, ахлоқ ва маънавиятнинг умумэътироф этилган меъёрларига зид бўлган шакллар, иборалар ва образлардан фойдаланиш тақиқланиши кўзда тутилмоқда.
Реклама ва ОАВ соҳасида фаолият юритадиган тадбиркорлар учун ортиқча бюрократик тўсиқлар ҳамда уларнинг фаолиятига ортиқча аралашувларнинг олдини олиш мақсадида айрим нормалар бекор қилинади.
Мавзуга оид
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:31 / 28.04.2025
Умрага оид реклама қонунчилигини бузганлар жазоланди
23:07 / 17.04.2025
АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
08:40 / 26.03.2025