Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google Австралияга 740 миллион доллар ажратишга қарор қилди
Аввалроқ Австралия Google ва Facebook сервисларида жойлаштирилган хабарлар учун улар медиакомпанияларга пул тўлашини кўзда тутувчи қонунни қабул қилганди.
Google Австралияда беш йил давомида 740 миллион доллар маблағ сарфлайди, деб хабар берди Reuters.
Хабарга кўра, Alphabet Inc компанияси булутли инфратузилмани кенгайтириш, австралиялик тадқиқотчилар ва муҳандислар иштирокида тадқиқот маркази ташкил этиш ва илмий-амалий тадқиқотлар давлат бирлашмаси билан ҳамкорлик қилишини билдирган.
Австралиядаги Google бошқарувчи директори Мел Силва харажатлар режаси сезиларли технологик ресурслар ва инвестициялар олиб келишини маълум қилди.
Ўз навбатида, мамлакат бош вазири Скотт Моррисон бу режани Австралия учун "ишонч хоҳиши" деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Австралия Google ва Facebook сервисларида жойлаштирилган хабарлар учун улар медиакомпанияларга пул тўлашини кўзда тутувчи қонунни қабул қилганди.
Google бу қонун қабул қилинадиган бўлса, Австралияда қидирув сервисини ўчириб қўйиш билан таҳдид қилганди.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
21:25 / 28.04.2025