Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 14,4 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилояти Косон туманида 14,4 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 13 ноябр куни соат 14:20 ларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан олинган маълумотлар асосида, Миллий Гвардия вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Косон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, Косон туманида жойлашган тўйхоналардан бирининг олдида тўхтаб турган фуқаро Н.А. бошқарувидаги «Дамас» машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида умумий қиймати 14,4 миллион сўмлик 480 қутидан иборат «Трения» ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Қайд этилишича, қонунбузар фуқародан олиб қўйилган пиротехника, қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинган.
Мавзуга оид
21:14 / 24.03.2025
Қашқадарё вилоятида ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
17:18 / 08.02.2025
“Сен қулсан” – Косонда келинини мунтазам хўрлаб келган қайнота ва қайнона ҳамда уларнинг ўғли озодликдан маҳрум қилинди
13:48 / 02.01.2025
ГФРда 5 киши пиротехника туфайли ҳалок бўлди
12:02 / 30.12.2024