Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди
“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:
- 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
- 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
- 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
- 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Аввалроқ, эски ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига 4 та сценарий бўйича алмаштирилиши кутилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025