Ўзбекистон | 10:42 / 18.11.2021
4228
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашув ўтказди.

Фото: scrf.gov.ru

«Россия ва Ўзбекистон миллий хавфсизлиги ва Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлашнинг долзарб муаммолари кўриб чиқилди. Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш ва совет халқларининг Иккинчи жаҳон уруши давридаги жасорати бўйича хотирани сақлаб қолиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди», дейилади Россия Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабарида

Музокаралар якунида Патрушев ва Маҳмудов икки давлат хавфсизлик кенгашлари идоралари ўртасида миллий ва минтақавий хавфсизлик бўйича Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувларини кўзда тутувчи 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режасини имзолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид